ИШИД мушукларга қарши уруш эълон қилди

12:13, 06 октябрь

Ироқнинг Мосул шаҳрини ўз назоратида ушлаб турган ИШИД одамлар қолиб, энди мушукларга қарши уруш эълон қилди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Бунга террорчилик гуруҳи раҳбарияти томондан шаҳар аҳолисига уйларида мушук сақлаш мумкин эмаслиги тўғрисидаги берилган фатво сабаб бўлди. Ироқ ОАВларининг маълумот беришича, қарорнинг бажарилиши юзасидан террорчилар одамларнинг уйини текшириш бўйича махсус тадбир ўтказишади. Жангариларнинг одамларга нисбатан бешафқатлигини айтадиган бўлсак, мушукларни яхшилик кутмаётгани ҳеч кимга сир эмас. 

Ҳозирда Мосул шаҳрида икки миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади. Озиқ-овқат маҳсулотлари жуда танқис ва қиммат. Буни эътиборга олган жангарилар одамларнинг мушукларни кўпайтириб, истеъмол қилмасликларининг олдини олиш мақсадида фатво берганлиги тахмин қилинмоқда. 

Илгарилари ИШИД аъзоларининг мушукларга нисбатан нафрати сезилмаган, аксинча улар билан бирга суратга тушиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштиришган.

2014 йилдан бери Мосул шаҳри ИШИДнинг Ироқдаги таянчи ҳисобланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!