Меҳнат вазирлигида KOICA делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

12:25, 06 октябрь

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) президенти Ким Ин Шик раҳбарлигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликдаги лойиҳалар ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилмоқда. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ва KOICA ҳамкорлигида “Ўзбекистонда касб таълими имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар, иш билан банд бўлмаган аҳоли меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёрланмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар беради. Бу йўналишда 2012 йилда Тошкент шаҳрида касб таълими маркази иш бошлаган. Ўтган даврда мазкур марказда икки мингдан зиёд ёшлар таълим олди ва мутахассислиги бўйича иш билан таъминланди. 

Жорий йилда Самарқанд шаҳрида ҳам ҳамкорликда касб таълими маркази очилди. 

KOICA ва Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳамкорлигида Урганч, Шаҳрисабз ва Қўқон шаҳарларида ҳам ўқув марказлари очилиши режалаштирилган.  

Тадбирда томонлар ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган  Ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги делегацияси мамлакатимизнинг бир қатор вазирлик ва идораларида ҳам музокаралар ўтказди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!