Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Қарори

12:32, 06 октябрь

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов участкаларини тузиш ва тегишли сайлов округига бириктириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Қарори эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 44 та сайлов участкалари тузилди.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига янада қулайлик яратиш мақсадида хорижий давлатларнинг бошқа шаҳарларида янги сайлов участкаларини ташкил этиш масаласини қўшимча ўрганиб чиқилади, зарурат бўлганда, белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига тақдимнома киритилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!