Қандай отасиз? Буржингизга қараб ташхис

14:50, 06 октябрь

Ҳамал

Идеал оталар сафининг аввалидан ўрин эгалланган бурж вакиллари фарзандларининг ёнида бутун дунёни унутишади. Тўғри, талабчанликлари, қаттиққўликлари бор, аммо характеридаги бу жиҳатлар болам одам бўлсин деган мақсадга қаратилган. Ёшлари улғайгани сари эса болалари билан дилдан суҳбатлашадиган ва сирдошга айланишади.

Савр

Дилбандларини жуда кучли муҳаббат билан яхши кўрувчи «савр»лар иложи борича болаларини ранжитмасликка ҳаракат қилишади. Фарзандларида умидларининг рўёбини кўришни истайди. Принципларига содиқликлари сабаб болаларидан ҳам барча қоидаларга амал қилишни талаб этадилар.

Жавзо

Ўғил-қизи билан дипломатик алоқаларни йўлга қўйишгани таҳсинга сазовор. Жигаргўшаларини тинглашни билади, уларнинг истаклари билан ҳисоблашади. Болалари билан болаликни қайта бошдан кечиришади. Шунданми, улар энг самимий отадирлар.

Саратон

Ҳаётидаги энг катта мақом бу — оталиги! Энг муҳими эса фарзандларининг унга нисбатан муҳаббати. Ҳиссиётларини болаларидан яширмайди. Фарзандларини ўз қолипига солишдан қўрқади. Шу сабабдан доим уларга имкон беради.

Асад

Номи феълига мос «асад»лар оилада менинг сўзим сўз дейдиганлардан. Фарзандлари ҳам дадасининг нигоҳлариданоқ ҳаммасини тушуниб олишади. Шу билан бирга, бу бурж вакиллари ота сифатида жуда таъсирчан. Айниқса, дилбандлари хасталанса, кўзларига дунё тор кўриниб кетади.

Сунбула

Ишдан ортишмайди. Худдики, болаларига эътибор қаратмайдигандек. Аслида уларга энг яхшиси ва аълосини раво кўргани учун ҳам тиним билмайди. Лекин ўғил-қизи билан аниқ фанлардан уй вазифаларини ишлашни, қизиқарли жумбоқларга жавоб топишни жуда яхши кўришади.

Мезон

Бироз кўнглибўшдирлар. Бироқ тарбиянинг олтин йўлини тутадилар. Фарзандларини турли тўгараклар, қўшимча дарсларга қатнаши учун шароитлар яратишади. Айнан шу бурж вакиллари тарбиялаган болалар келажакда етук шахслар бўлиши исботланган экан.

Ақраб

Фарзанд тарбиясида аёлининг фикрларини инобатга олади. Болаларини жондан ортиқ яхши кўришгани сабаб уларни кўпчилик назаридан асрашади. Ота-оналар мажлиси, болаларнинг тадбирларини канда қилмасликлари эса алоҳида хусусият.

Қавс

Бу маъсулиятли ва ҳаддан зиёд талабчан «қавс»ларнинг оталик образидаги қиёфасини ҳам аниқлаб кўриб бўлмайди. Ўғил-қизини қандай яхши кўришларини билдиришмайди-да доим ҳам. Тарбияда энг муҳими масъулият, деб ҳисоблашади. Шунинг учун кечикиш, “икки” баҳо кабилар жазоланиши мумкин.

Жадий

Болалари тарбиясига жиддий ёндашувчи ушбу бурж вакиллари уларга худди каттадек муносабатда бўлади. Буни доим ҳам оқлаб бўлмайди. Ахир бола — бола-ку! Ёлғонга тоблари йўқликлари сабаб жадий оталарнинг фарзандларига бошга қилич келганда ҳам рост сўзлашни тавсия этамиз.

Далв

Жондан азиз кўрувчилари учун барча шароитни яратишади. Болалари ижодий ва мантиқий машғулотлар билан машғул бўлишини исташади. Ўғил-қизини қучиб-эркалайвермасликлари уларнинг тошбағирликлариданмас. Шунчаки туйғуларини намоён этишни билишмайди.

Ҳут

Маълум бир тартиб-қоидаларга бўйсинмайдиган «ҳут» оталар билан болалар доим вақтни мароқли ва қизиқ ўтказашади. Айниқса, улар билан турли спорт ўйинларига қатнашиш жону дили. Шу важданми, қизларига ҳам ўғил боладек муносабатда бўлишади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!