Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Ёқуббоев жаҳон чемпионати совриндори бўлди

15:30, 06 октябрь

Ўзбекистонлик ёш шахматчи Нодирбек Ёқуббоев Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида шахмат бўйича 14, 16 ва 18 ёшли шахматчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда ЎзА. 

Нуфузли мусобақада дунёнинг олтмишдан зиёд давлатидан тўрт юздан ортиқ ёш шахматчи ғолиблик учун ўзаро баҳслашди.

Жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача бўлган болалар ўртасидаги баҳсларида қатнашган Нодирбек Ёқуббоев ўн бир имкониятдан саккиз очко жамғарди ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Иқтидорли шахматчимиз мусобақада шри-ланкалик Тилакартне, бразилиялик Лукас Пикколи, хитойлик Хонгчи Пенг, латвиялик Илья Семёновс, АҚШ вакили Дэвид Пенг, россиялик Ярослав Ремизов ва украиналик Кирилл Шевченкони мағлубиятга учратиб, канадалик Еугене Хуа ва АҚШ вакили Гэбриель Сэм билан дуранг ўйнади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!