Сабзавотли тефтель - кечки таомга ажойиб таклиф!

15:48, 06 октябрь

Зарур масаллиқлар: 500 гр. гўшт қиймаси, 1 стакан помидор пюреси, 1 донадан бақлажон ва кабачки, 2 та булғор қалампири, 1 бош пиёз, 4 бўлак саримсоқпиёз, 1 ош қошиқ ўсимлик ёғи, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Пиёзни ярим айлана шаклида йирикроқ қилиб тўғранг-да, қиздирилган ўсимлик ёғида 2-3 дақиқа қовуринг. Кейин ярим айлана шаклда тўғралган бақлажонни қўшинг. 3 дақиқадан сўнг майдаланаган булғор қалампирини соласиз.

2. Сабзавотларни яна 3 дақиқа қовургач, ярим ҳалқа шаклда тўғралган кабачкини солиб, 5 дақиқа қовурасиз. Саримсоқпиёзни бўлаклаб солинг-да, 1 дақиқадан кейин помидор пюресини қўшиб, туз, мурч сепинг.

3. Гўшт қиймасига туз, мурч сепиб, кичик «шар»чалар ясанг-да, димланган сабзавотларга солиб, зар қоғоз (фольга) билан идиш устини ёпинг. 200 даражада қиздирилган газ печида 40 дақиқада пишади.

4 кишилик

1 соату 10 дақиқа

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!