2 ойлик чақалоқнинг ноодатий сочлари ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини ҳайратга солди (Фото ва видео)

15:53, 06 октябрь

Жуниор Кокс-Нуну номли чақалоқнинг туғилганига бор-йўғи 9 ҳафта бўлган бўлса-да, ўзининг чиройли сочлари билан мақтанса арзийди, деб хабар беради “News.online.ua” нашри. 

Боланинг онаси Челси уни чўмилтиргандан кейин сочларини фен билан қуритишга мажбур бўлмоқда. Челси боласи билан дўкон айланишга чиққанда, кичкина Жуниор билан суратга тушишни истовчиларнинг сон-саноғи бўлмайди. Боланинг суратлари интернетни забт этди. Болакайнинг яқин қариндошлари ва танишлари пахмоқ айиқча деб аташмоқда. Туғруқхонадаги врачлар боланинг сочи тезда тўкилиб кетишини башорат қилишганига қарамай, унинг сочлари ўсишда давом этмоқда.

Челсининг маълумот беришича, Жуниор ҳамманинг диққатини тортишни яхши кўради. Бошига шапка кийгизишларини умуман ёқтирмайди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!