“Новза” чорраҳасида юз берган ЙТҲ оқибатида 1 киши ҳалок бўлди(Фото)

16:07, 06 октябрь

5 октябрь тонгида Тошкент шаҳрида йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1 киши ҳаётдан кўз юмди, деб хабар беради “kun.uz”.

Йўловчи ташувчи автобус катта тезликда келаётган Lacetti русумли автомобиль билан тўқнашиши натижасида ана шундай мудҳиш ҳолат юз берди.   

Метронинг “Новза” бекати чорраҳаси, аниқроғи, Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳасида 5 октябрь, соат 5:30-6:00лар атрофида йўловчи ташувчи автобус ва Lacetti русумли автомобиллар ўзаро тўқнашиб кетди.

Муқимий кўчасидан келаётган автобус Бунёдкор кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган енгил машинага бориб урилади.

Бунинг оқибатида енгил машина ҳайдовчиси бўлган аёл киши воқеа жойида жон берган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!