Ягона порталда газ таъминотини вақтинча тўхтатиб туриш учун ариза юбориш хизмати ишга тушди

16:38, 06 октябрь

Ягона порталдаги коммунал хизматлар соҳаси рўйхати янги – “Газ таъминотини вақтинча тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш учун электрон ариза тақдим этиш” хизмати билан тўлдирилди. Хизмат Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудуди бўйлаб “Узтрансгаз” АК томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилади.

Хизматдан фойдаланиш учун электрон кўринишдаги аризани тўлдириб, ҳеч қандай тўлов амалга оширилмасдан жўнатиш лозим, чунки хизмат бепул амалга оширилади. Ариза рўйхатга олинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида туман (шаҳар) табиий газ таъминоти муассасаси мутахассиси аризада кўрсатилган манзилга газ таъминотини тўхтатиб туриш ёки қайта тиклашни амалга ошириш учун ташриф буюради.

Фойдаланувчилар диққатига, “Узтрансгаз” АК янги хизматидан фойдаланиш учун табиий газ таъминотини қайта тиклаш учун ташриф буюрган мутахассисга аризачининг фойдаланилган табиий газ учун қарзи йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (квитанция, чеклар ва бош.) бўлиши керак.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!