Жавоҳир Зокиров Наргиза Зокировага: “Яқинларингиз сиз билан фахрланади”

16:47, 06 октябрь

Актёр Жавоҳир Зокиров опаси, хонанда Наргиза Зокировани туғилган куни билан табриклади. 

“Туғилган кунингиз билан менинг замонавий, севимли опам Наргиз! Сизга севги-муҳаббат, бахт, соғлиқ ва туганмас куч-қувват, илҳом тилайман. Сизнинг энг яқинларингиз сизни севишади ва сиз билан фахрланишади. 

Сизни бувим Биби Марьям деб чақирарди, оилангиз ҳеч қачон ғам ва дард кўрмасин”,—деб ёзди Жавоҳир Зокиров ўзининг Instagram`даги саҳифасида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!