Давид Вилья: Роналдунинг буюклигини тан олиш керак, аммо Месси – дунёдаги энг зўри

17:58, 06 октябрь

Испаниянинг “Валенсия” ва “Барселона” клублари собиқ ҳужумчиси, айни дамда “Нью-Йорк Сити” жамоаси аъзоси Давид Вилья "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва “Барселона” етакчиси Лионель Мессини ўзаро таққослади.

“Роналдунинг буюк эканини тан олиш керак. Агар шундай қилмасам мен иккиюзламачи бўлиб қоламан. Аммо ҳамманинг ўз фикри бор. Мессига келадиган бўлсак, у дунё футболи тарихида энг зўри бўлиб қолаверади”, – деди Вилья.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал “Бавария” ҳимоячиси Давид Алаба Криштиану Роналду Мессидан кўра кучлироқ эканини айтганди

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!