ЖЧ–2018. Бразилия йирик ҳисобда Боливияни мағлубиятга учратди (Видео)

09:27, 07 октябрь

Жанубий Америка – КОНМЕБОЛ минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи навбатдаги турида Бразилия терма жамоаси ўз майдонида Боливия футболчилари билан куч синашди.

Голларга бой кечган ўйинда бразиялияликлар 5:0 ҳисобида зафар қучди. Голларга Неймар, Коутиньо, Филипе Луис, Жезус ва Фирмино муаллифлик қилишди.

Бразилия – Боливия 5:0
Голлар:
1:0 – 11 Неймар, 2:0 – 26 Коутиньо, 3:0 – 39 Филипе Луис, 4:0 – 44 Габриэл Жезус, 5:0 – 75 Фирмино.
Бразилия – Алиссон, Маркиньос, Филипе Луис, Дани Алвес, Миранда, Коутиньо, Жулиано (Лукас Лима, 76), Фернандиньо, Ренато Аугусто, Неймар (Виллиан, 69), Габриэл Жезус (Фирмино, 67).
Боливия – Лампе, Родригес, Сентено, Бехарано, Ральдес, Кампос (Вака, 64), Асоге, Мелеан, Арсе (Рамальо, 55), Дук (Эскобар, 78), Морено.
Огоҳлантиришлар: Мелеан (18), Неймар (36), Асоге (37).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!