Творогдан 6 хил десерт

09:57, 07 октябрь

+ БАНАН

200 гр. творогга битта бананни майда тўғраб аралаштиринг. 1 чой қошиқ қанд упаси қўшинг. Сўнгра десерт идишчасига солиб, устини печенье увоғи билан безатинг.

+ МЕВА ЖЕМИ

200-250 гр. творогни таъбга кўра асал билан аралаштиринг. Десерт идишига қуйидаги тартибда масаллиқларни жойлаштиринг. Аввал 1 ош қошиқ творог + мева жеми + творог + мева жеми. Энг устки  қаватига майдаланган ерёнғоқ сепиш мумкин.

+ МАЛИНА

Бир стакан малинани қошиқ ёрдамида эзғилаб олинг. Сўнгра 200 гр.творогга қўшинг. Таъбга кўра, асал ёки қанд упаси солса ҳам бўлади. Десертни идишчага жойлаб, атрофини малина меваси ёки ёнғоқ билан безатишингиз мумкин.

+ ШОКОЛАД

200 гр. творогни миксер ёрдамида кўпиртириб олинг. 2 ош қошиқ шакар қўшинг. Десерт идишининг тагига тайёр маккажўхори қаламчаларини солинг. Устидан творогни жойланг. Шоколадни буғли ваннада эритиб, десерт устидан қуйиб чиқинг.

+ МУРАББО

Аввал бир қути желатинни совуқ сувда солиб, бўктириб қўйинг. Сўнгра буғли ваннада эритиб, малина ёки олча қиёмига қўшасиз. Қиём қотиб қолмасидан туриб, десерт идишининг тагига жойланг. Устидан шакар билан аралаштирилган творогни солинг. Десерт устини таъбга кўра мураббо дони билан безатишингиз мумкин.

+ ПЕЧЕНЬЕ

Желатинни совуқ сувда бўктириб, сўнг буғли ваннада эритинг. Шундан кейин 200 гр. творог ва шакар аралашмасига қўшасиз. Тайёр печеньелар орасига творогли аралашмани суртиб, устидан эритилган шоколад қуйиб чиқинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!