Россия эстрада «юлдуз»ларидан синалган парҳезлар

10:09, 07 октябрь

Ирина Аллегрова, хонанда: — 7 кун давомида ҳар 2 соатда бир кунда 6 мартадан овқатланаман ва соат кечки олтидан сўнг ҳеч нарса емайман. 2 ҳафтада бир марта қатиқ ёки сабзавотли кун эълон қиламан.

— Ҳар куни 200 мл. мойчечак гулидан тайёрланган дамламани ичаман. Бу дамлама ошқозонимни тозалаб боради. Кун давомида эса ярим литр қайнаб совутилган сув ичаман. Тонгни 1 финжон шакарсиз қаҳва билан қаршилайман.

— Озишга зарурат туғилганда эса 5 кун давомида 400 гр.дан қайнатилган картошка, ёғсиз творог ва қайнатилган товуқ гўштини тановул қиламан, кефир ичаман, узум ва банандан бошқа ҳамма меваларни бемалол ейман. Парҳезнинг олтинчи куни ўз рационимдан газли ичимликларни олиб ташлайман, унинг ўрнига кўпроқ мевалар истеъмол қиламан. Бундай парҳез билан 7 кг.гача оза оламан. Яна ҳам яxши самарага эришиш учун нон ва бошқа ун маҳсулотларидан воз кечинг.

Лайма ВАЙКУЛЕ, хонанда:

— Мен ўз қоматимни сақлаб туриш учун  ҳафтада бир марта очлик куни эълон қиламан. Сув ва меваларгина истеъмол қиламан.

— Семиришни бошлаганимда дарров ўзимнинг 9 кунлик парҳезимга ўтиб оламан. Парҳезнинг биринчи уч куни туз ва ёғ солмай пиширилган гуруч ейман. Иккинчи уч кунликда фақат қайнатилган товуқ гўшти билан кифояланаман. Ва ниҳоят, учинчи уч кунликда тўйгунимча олмахўрлик қиламан. Кун давомида 2 л. дан кам сув ичмайман. Натижа жуда ажабланарли – бир кунда 1 кг. вазндан халос бўламан!

Алла ПУГАЧЕВА, хонанда:

— Концерт дастурлари ва байрамлардан олдин ўзимнинг севимли коктейлимни ичаман. Бу коктейлни тайёрлаш жуда осон, асосийси, у жуда фойдали. Бунинг учун шивит, петрушка, селдерейни ва бодрингни блендерда бўтқа ҳолига келтириб, унга кефир ва қайнаган сув қўшаман. Бундай парҳез сизни ортиқча ёғлардан халос этибгина қолмай, соғлигингизни ҳам тиклайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!