ЖЧ–2018. Уругвайда йирик, Колумбияда кичик ғалаба. Чили кутилмаганда ютқазди

10:26, 07 октябрь

КОНМЕБОЛ – Жанубий Америка қитъасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи навбатдаги туридан бир қатор ўйинлар ўтказилди.

Жумладан, Уругвай ўз майдонида Венесуэлани 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Чили сафарда Эквадорга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Яна бир ўйинда Колумбия терма жамоаси сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига Парагвай устидан зафар қучди.

ЖЧ—2018. Саралаш босқичи

Уругвай – Венесуэла 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар:
1:0 – 29 Лодейро, 2:0 – 46 Кавани, 3:0 – 79 Кавани.

Эквадор – Чили 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар:
1:0 – 19 Валенсия, 2:0 – 23 Рамирес, 3:0 – 46 Кайседо.

Парагвай – Колумбия 0:1 (0:0, 0:1)
Гол:
0:1 – 90 Кардона.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!