“Ислом ота” жомеъ масжиди очилиши муносабати билан эҳсон оши берилди(Фото)

10:59, 07 октябрь

Тошкентдаги «Ислом ота» жомеъ масжиди янги биносининг очилиши муносабати билан 6 октябрь куни тонгда эҳсон оши берилди. Маросимдан фоторептораж Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинди, деб ёзади “Дарё”. 

Маросим таклифномасида қайд этилишича, тадбир “‘Ислом ота’ жомеъ масжиди янги биносининг очилиши шукронаси ҳамда марҳум Юртбошимиз Ислом Каримов руҳи покларига савоби етсин деган умидда” ташкил этилган.

“Ислом ота” жомеъ масжиди жамоасининг маълум қилишича, масжиднинг янги биноси “Юртбошимизнинг кенжа қизлари Лола Каримова-Тиллаева ва куёвлари Тимур Тиллаев ҳомийлигида” буткул қайта қурилган.















Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!