Виктория Бекхэм мода соҳасида йўл қўйган хатоларини тан олди

11:17, 07 октябрь

Британиялик дизайнер Виктория Бекхэм ўзининг мода соҳасида йўл қўйган жиддий хатоларини тан олди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

“Қачонлардир винил комбинезон кийишни оддий ҳол, деб ҳисоблардим”, дейди кулиб Бекхем. Дизайнернинг айтишича, ўғли Ромеога ҳомиладорлигининг тўққизинчи ойида “Диснейленд”га Christian Louboutin туфлисида борган.

Ҳозирда модельер ёрқин рангли либосларни кийишни хуш кўради. У камерага тушишга тайёр ҳолда кийиниб юради. Бундан ташқари, Виктория оиласида кийимлар коллекцияси энг кўп бўлган одам ўзилигини, турмуш ўртоғи Дэвид Бекхэм ундан кейин иккинчи ўринда туришини маълум қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!