Ўзбекистонлик дзюдочилар Тошкентдаги Гран-прининг илк кунида 7 та медални қўлга киритди

11:24, 07 октябрь

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида дзюдо бўйича Тошкент Гран-Приси турнирига старт берилди. Кетма-кет тўртинчи маротаба Тошкентда ташкил этилаётган ушбу нуфузли мусобақада 15та мамлакат полвонлари 7та вазн тоифасида медаллар учун бахсларга киришишган.

Гран-Прининг илк куни терма жамоамизга 7та медални тақдим этди. -60 кг вазн тоифасида татамига чиққан Муҳриддин Тиловов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

-52 вазндаги вакиламиз Диёра Келдиёрова финалгача етиб бориб, кумуш медал билан тақдирланди. -60 кг вазнда Шарофиддин Лутфуллаев, -48 кг вазнда Нодира Гулова, Муқаддас Кубеева, -52 вазн тоифасидаги Гулойим Жумабоева, -57 кг вазнда Санобар Султонова бронза медалига сазовор бўлди.

Илк кунги бахслардан сўнг терма жамоамиз 7та медал билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритган Россия терма жамоаси биринчи поғонадан жой олган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!