Америкалик эркак янги туғилган боласини қўлига олгани учун туғруқхонага ҳақ тўлади

11:42, 07 октябрь

Американинг Юта штатида яшовчи эркак фарзанд кўрган рафиқасини туғруқхонадан олиб чиқаётганда, туғруқхона маъмурияти янги туғилган фарзандини қўлига олгани учун ҳам пул тўлаш лозимлиги ҳақидаги ҳисоб-китоб қоғозини тутқазишди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Ҳақ суммаси кўрсатилган ҳужжатнинг сурати Imgur ижтимоий тармоғига жойлаштирилган. Уни беш миллионга яқин фойдаланувчи томоша қилган. Чақалоқнинг парвариши учун тўлаш лозим бўлган пул миқдори ёнига отанинг чақалоқни қўлига олгани учун қўшимча 39,35 доллар тўлаши лозимлиги қўшиб қўйилган. Кейинчалик маълум бўлишича, боланинг отаси Райан Грэссли (Ryan Grassley) жарроҳлик йўли билан дунёга келган фарзандини қўлига олган.   

Нашрнинг маълумот беришича, ҳамшира она-болани суратга олаётгани учун чақалоқни отаси кўтариб турган. Касалхона маъмурияти ота чақалоқни қўлига олгани учун эмас, балки туғилган заҳоти бегона одам билан мулоқотда бўлгани учун кетадиган қўшимча парвариш учун ундирилганини баён қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!