Леди Гага ўзининг шарафига яратилган Monster High қўғирчоғини намойиш қилди

11:45, 07 октябрь

Америкалик хонанда Леди Гага ўзининг шарафига яратилган Monster High қўғирчоғини намойиш қилди, деб хабар берди “Gazeta.ru”  нашри.

Ўйинчоқ “Зомби Гага” деб аталди. Қўғирчоқни қўшиқчининг опаси Натали Жерманотта яратган.  Леди Гаганинг Born This Way клипи уни илҳомлантириб, қўғирчоқ яратишига сабаб бўлган.

Қўғирчоқнинг пуштиранг сочлари тепасига йиғилган. У худди Леди Гага каби қора костюм кийган, қора кўзойнак таққан ва пуштиранг сақич чайнайди. Қўшимча либос ҳам илова қилинган. 

Қўғирчоқнинг баҳоси $29,99 деб белгиланган, 17 октябрдан бошлаб, сотувга чиқариш режалаштирилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!