Хитойлик сайёҳлар беш кунлик дам олиш учун 60 миллиард доллар пул сарфлади

12:09, 07 октябрь

Хитойликлар Хитой халқ республикаси ташкил топган кун муносабати билан эълон қилинган беш кунлик байрам таътили вақтида саёҳат учун 60 миллиард доллар пул сарфлашди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Ҳали байрам таътили тугамаганлиги боис, бу миқдор ошиши ҳам мумкин. Октябрь ойининг биринчи беш кунлигида 589 нафар хитойлик мамлакат бўйлаб, 6 миллион нафари эса чет элга саёҳатга чиққан.

Хитойдаги Ctrip номли йирик туроператорнинг маълум қилишича, бу йил аксарият хитойликлар Корея республикаси, Тайланд, Япония, Индонезия, АҚШ, Сингапур, Вьетнам, Малайзия, Малдив ороллари ва Россияда дам олишни маъқул кўришган. 

2015 йил якунига кўра, Хитойда халқаро туризм соҳасининг даромади $114 миллиардга кўтарилган. Хитой сайёҳлик кўрсаткичи бўйича жаҳонда иккинчи ўринга чиқди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!