Кекса аёл ҳамширадан тирноқларини олиб қўйишни сўради, жавоб эса шундай бўлди...

12:25, 07 октябрь

Кекса одамларнинг кўнгли жуда нозик бўлишини барчамиз биламиз, уларнинг юракларига озор бериб қўйишдан-да осонроқ нарса йўқ. Уларнинг кўнгиллари одатда жуда оддий нарсаларни тусаб қолиши, аммо улар бу ҳақда сўрашдан истиҳола қилишлари мумкин. Аслида уларнинг биргина таббасуми учун унчалик кўп нарса керак эмас. Бу ҳодиса кекса инсонларнинг кўнгли қанчалар нозик бўлишини кўрсатиб беради. Бировнинг кўнгил калитини жуда эҳтиёткорлик билан топиш керак.

Брендалин Мэй Портер — қариялар уйининг ҳамшираси. Аксарият кексалар жуда истиҳолали ва зарурат бўлмаганда деярли безовта қилишни исташмайди. Кекса аёллардан бири Брендалиндан унинг қўлидаги тирноқларни олиб қўйишни сўради. Ҳамшира кекса аёлнинг қўлларига лак қўйиб қўйишни таклиф қилганида аёл буни қатъиян маън этди.

Бу воқеа ҳақида ҳамшира қиз қуйидагиларни ёзиб қолдирди:

Бугун мен ишда бувижонлардан бирининг тирноқларини чиройли қилиб қўймоқчи бўлдим, бироқ у буни истамади. У ўзининг қўлларидан уялиб: «Менинг қўлларим чиройли эмас, мен уларга эътибор жалб қилишни истамайман.» Албатта ёши кексалиги сабабли аёлнинг қўлларида ажинлар ва ёшига мос доғлар бор эди, аммо мен унинг тирноқларини ҳеч бўлмаганда рангсиз лак билан чиройли қилиб қўйишни истадим.

Портер ўйлаб қолди. Ҳамда аёлга шундай сўзларни айтди: «Сизнинг қўлларингиз жуда гўзал. Улар ҳаётингиз тарихидан сўзлайди. Улар севги, меҳр ва саргузаштларингиздан ҳикоя қилади. Улар севимли инсонларга меҳр бера олган қўллардир.»

Унинг илиқ сўзлари кекса аёлнинг кўзларига ёш келтирди... « У рози бўлди ва биз унинг тирноқлари учун оч пушти рангда тўхтадик,» — дея якунлади ҳикоясини Портер.

Унинг ижтимоий тармоқдаги бу ёзуви кўпчиликни тўлқинлантириб юборди, айримлар кекса оналарининг ва севимли рафиқаларининг қўллари суратларини юборишди — уларнинг барчаси гўзал. Шундай эмасми?

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!