Швейцариядаги беш юлдузли меҳмонхона интернетда шов-шув бўлди

12:28, 07 октябрь

Марказий Швецариядаги беш юлдузли меҳмонхона ҳақидаги видео лавҳанинг ижтимоий тармоққа жойлаштирилиши интернетда катта шов-шувларга сабаб бўлди. 

Видеороликни 120 миллион нафар фойдаланувчи томоша қилган ва кўплаб изоҳлар қолдирилган. Видеода Фирвальдштет кўли қирғоғида жойлашган, томида бассейни мавжуд, чиройли тоғ манзарасини томоша қилиш мумкин бўлган беш юлдузли меҳмонхона акс этган. 

Меҳмонхона раҳбарининг маълумот беришича, кеча-ю, кундуз тиним йўқ, бутун дунёдан сайёҳлар жой банд қилиш учун буюртма беришади. Меҳмонхонадаги номерлар 2017 йилнинг апрель ойигача банд қилинган. Энг оддий номерда тунаш ҳам тахминан 500 долларга тушади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!