Жаҳонгир Отажонов дуэт айтишни истаган ва таклифини рад этган хонандалари кимлигини маълум қилди

12:47, 07 октябрь

Хонанда Жаҳонгир Отажонов 28-29 октябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида тақдим этиладиган “Куз гуллари” номли концерт дастури олдидан матбуот анжумани ўтказгани ҳақида хабар бергандик.

Тадбир давомида хонандага ким билан дуэт куйлаган бўлардингиз мазмунидаги савол билан мурожаат қилишди. Бугунгача дуэт куйламаган хонанда бунга жавобан дуэт айтишни рад этган ва ўзи таклиф этган хонандалар кимлигини айтди.

“Тўғриси дуэт ким билан айта олишимни билмайман. Ижодкор дуэт айтишни истайди албатта, аммо бунинг учун дуэт айтаётган икки санъаткор бир-бирини ҳис қила билиши керак. Айрим санъаткорлардан дуэт куйаш таклифлари ҳам тушган. Масалан, менга Шаҳзода дуэт куйлашни таклиф қилганини айтишганди. Бироқ унинг ижод қилаётган жанри билан меники бир-биридан тамомила фарқ қилади, дуэт чиройли чиқмасди деган хулосага келдим. Тўғри, у мендан машҳурроқ, эҳтимол у билан қўшиқ айтсам рейтингим кўтариларди, лекин санъаткор бунинг учун ижод қилмайдику. Шу сабабдан мен бу таклифга жавоб бера олмадим. 

Ундан аввал ўзим Феруза Жуманиёзовага дуэт куйлаш таклифи билан чиққанман, бироқ “ашулангни эштиб кўрай” деган жавобдан сўнг айтмадим. Севара Назархонга ҳам Хивада бирга гастролда бўлган чоғимизда дуэт куйлашни таклиф қилганндим... Аммо у билан ҳам йўналишимиз тўғри келмайди.

Гулсанам Мамазоитова ва Согдиана (Оксана Нечитайло)га ҳам бир пайтлар дуэт куйлаш таклифини берганман, лекин дуэтларни яратишга қўлим тегмади. Дуэт айтиш осон нарса эмас. Дуэт куйлаётган хонандалар бошидан оҳиригача бирга бўлиши ва бир-бирини ҳис қила олиши керак.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!