Маъданли сув ёрдамида кўркамлашинг

14:33, 07 октябрь
  • 1 ст газсиз сувдан ях бўлаклари тайёрлаб олинг. Эрталаб ва кечқурун икки қават докага ўраб, юз ва бўйин соҳасига енгил суртинг. Кетидан терини шапатилаб уқалаб олсангиз, бас. Қон айланиши яхшиланиб, тери таранглашади.
  • Кечки пайт учрашувга шошилаётган бўлсангиз, юз терсидаги сўлиққанликни газли сув билан бартараф этинг. Юмшоқ сочиқни сувда намлаб, 3-4 сония юзингизга босиб турасиз.
  • 1 ст маъданли сувга 1 ош қошиқ мойчечак ёки қичитқи ўт (крапива)дан солиб, қайнатинг. Совугач, докадан ўтказиб, пардоз тозалаш воситаси сифатида фойдаланишингиз мумкин.
  • 1 ст газсиз сувга 1 та лимон шарбатини аралаштириб олинг. Ҳар куни ухлашга ётишдан олдин, бўйин ва қўл терисига озроқ суртиб, енгил уқалаб турсангиз терингиз майинлашади.
  • 0,5 ст газсиз сувга 1 ош қошиқ косметик лой, 1-2 томчи зайтун ёғини аралаштириб, юзингизга суртинг. 15 дақиқадан ювиб олсангиз тери қизаришларидан халос бўласиз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!