Зинедин Зидан Роналду захирага олиш қарорига изоҳ берди

14:40, 07 октябрь

“Реал Мадрид” бош мураббийи Зинедин Зидан клуб ҳужумчиси Криштиану Роналдуни “Лас-Пальмас”га қарши (2:2) ўйинда захирага олиниш қарорига изоҳ берди, деб хабар бермоқда Goal.  

“Роналду захирага олинганида хафа бўлгани яхши. Чунки бу ҳолат Криштиану жамоа тақдирига бефарқ эмаслигини кўрсатди. Мен унга барчасини тушунтирдим. Ҳозир футболчилар битта мавсумда 60 тагача ўйин ўтказади. Менинг давримда биз шунча ўйинни икки йилда ўтказардик. Менимча, футболчи шунча ўйинда бир хил даражада ўйнай олмайди”, – деди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли португалиялик футболчи “Лас-Пальмас”га қарши i ўйинда захирага олингани учун Зиданга норозилик билдирганди. Кейинроқ Роналду “Реал” президентига унинг устидан шикоят қилган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!