Бетакрор тарт - дугоналарингизни меҳмонга чақиринг!

14:41, 07 октябрь

Зарур масаллиқлар: 280 гр. ун, 200 гр. сариёғ, 3 дона тухум сариғи, 30 гр. шакар; ичига солишга: 250 гр. олча  мураббоси; безе учун: 150 гр. шакар, 3 дона тухум оқи, туз.

Тайёрланиши: 1. Сариёғни ун билан аралаштиринг.

2. Тухум сариғини шакар билан кўпиртиргач, ун ва сариёғли аралашмани қўшиб, хамир тайёрланг. Хамирни айлана шаклдаги қолипга солиб, қўлингиз билан ёйинг-да, четларини кўтариб чиқинг. 180 даражада қиздирилган газ печига 10-15 дақиқага қўйинг.

3. Тухум оқини музлаткчидан олиб, туз қўшиб, яхшилаб кўпиртиринг. Сўнгра шакар солиб, кўпиртиришда давом этинг.

4. Иссиқ корж устига олча мураббосини солиб, устидан безени қуйинг. Газ печига 10 дақиқага қўйсангиз, кифоя.

8 кишилик

50 дақиқа

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!