Жиғилдон қайнашининг 4 чораси

14:46, 07 октябрь

Хом картошка шарбати

Наҳорга 1 дона картошка шарбатининг 3/1 қисми ичилади. Муолажани хафта давомида 2-3 марта такрорлаш мумкин.

Қат-қат карам

3-4 кун давомида жиғилдон қийнаши безовта қилса, янги сиқиб чиқарилган карам шарбатидан ярим пиёла ичиш мумкин. Мазкур шарбат жиғилдон қайнашини енгиллаштириб, меъда таъсирланишини камайтиради.

Сабзи енг!

Таомлангандан сўнг жиғилдонингиз безовта қилса, бир дона қизил сабзини хомлигича истеъмол қилинг-да, ярим соат ҳеч нима тановвул қилманг.

Бодом ёки писта

Бетоқат бўлаётган жиғилдонни бир сиқим бодом мағзи ёки шунча миқдорда қовурилмаган кунгабоқар пистаси тинчлантириши мумкин.

ЭСЛАТМА: тавсияларни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Зеро ҳар бир организм ўзига ҳосдир. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!