Қаҳвага қараб, феълингизни аниқланг!

14:50, 07 октябрь

Бугун қаҳва ичишни хушламайдиган киши бўлмаса керак. Кимдир аччиққина, кимдир ширин қилиб, бу хуштаъм ичимликдан бир финжон ичиб олса, кайфияти кўтарилади. Унинг қай тарзда ичишингиз эса характерингизга боғлиқ  экан...

  • Агар сиз аччиқ, яъни шакарсиз қаҳва ичишни ёқтирсангиз, демак кучли ва маъсулиятли кишисиз. Сизни қўрқитиш қийин. Хатоларингизни ҳам тан оласиз.
  • Агар қаҳвани шакар билан, аммо сутсиз ичсангиз, бир қарорга келишингиз қийин экан. Кимдир сизни қўллаб-қувватлаши, тўғри йўл кўрсатишини кутасиз. Қувонарли жиҳати қизиқишларингизнинг чеки йўқ.
  • Агар сут ва шакарсиз қаҳва истеъмол қила олмасангиз, феъл-атворингиз мураккаб. Таъсирчанлигингиз ҳам бор. Доим бошқалардан ажралиб турасиз. Кайфиятингизга қараб иш кўрасиз.
  • Кўпиртирилган қаҳва ичиш жону дилингизми, фаросатли, очиқкўнгил ва барчага бирдек яхшилик улашувчисиз.
  • Агар сиз қаҳвахонага кириб,  Эспрессо қаҳвасини буюртма қилсангиз, ўз дунёқарашига эга, инсонпарвар ва оптимистсиз. Сиз билан дўстларингиз зерикмаслиги аниқ.
  • Латте шайдоси бўлсангиз, ҳазилга уста, ики кунлик дунёда ўйнаб-кулиш тарафдорисиз. Вақтингизни кўпчилик билан ўтказишни истайсиз. Ёлғизликдан қўрқасиз.
  • Капучинони кўнглингиз тусаса, денгизга ошуфтасиз. Орзуларингиз ҳам сувдек сероб. Улар оғушида ўзингизни бахтли ҳис этасиз. Мусиқа тинглаб, ором олсангиз, барча асабийлигингиз ҳавога учади.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!