Манхэттен кўпригига Путиннинг катта суратини осиб кетишди

15:10, 07 октябрь

Нотаниш одамлар Россия президентининг суратини Нью-Йоркдаги Манхэттен кўпригига осиб кетишди.

New York Post нашрининг хабар беришича, полиция жуда тез фурсатларда катта баннерни кўприкдан олиб ташлади.

Нью-Йорк полициясидан хабар беришларича, ушбу акцияни кимлар ташкил этганлиги номаълум, ҳеч қандай жазо чоралари кўрилмаган. Гувоҳлар портрет иккита эркак томонидан осиб қўйилганлигини айтишмоқда.

Россия байроғи устида акс этган Владимир Путиннинг плакатига «тинчликпарвар» деган ёзув ёзилган.

Сурат тез фурсатларда ижтимоий тармоқлар бўйлаб тарқалиб кетди, интернет фойдаланувчилар мазкур ҳаракат Россия президентининг таваллуд айёми, 64 ёшлиги муносабати билан ташкил этилганлигини айтишмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!