Дунёдаги энг оғриқли парковка: ҳайдовчи ўз жойини 21-уринишда тарк этди (ВИДЕО)

15:45, 07 октябрь

Британиянинг кузатув камераларидан ёзиб олинган видео “энг оғриқли” парковка деган номни олди. The Sun томонидан нашр этилган видеода ҳайдовчи автотураргоҳни 21 марта уринишдан сўнг тарк этганини гувоҳи бўлиш мумкин.

Кадрда хорижий русумдаги автомобиль бирин-кетин автомобиллар орасидан чиқиб кетиш учун ҳаракат қилаётгани ва ҳар гал бунинг уддасидан чиқа олмай ёнидаги автомобилга янгидан-янги зарар етказаётганини кўриш мумкин.

15-уринишда ҳайдовчи парковкани тарк этишга муваффақ бўлди.

Хуллас қуйидаги ҳавола орқали жараённи ўзингиз гувоҳи бўлинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!