Россиялик астроном Путиннинг туғилган кунига юлдуз совға қилди

16:28, 07 октябрь

Россиянинг Приморье ўлкасида яшовчи ҳаваскор олим Филипп Романов Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг туғилган кунига кутилмаган совғани ҳадя қилди, деб хабар қилди “Тvzvezda.ru” нашри.

Ўн тўққиз ёшли астроном Россия президентининг туғилган кунига Балиқ юлдузлар туркумидан янги юлдуз очишни режалаштирганди. 

Романовнинг сўзларига қараганда, юлдузларни қайд этиш халқаро базасида ўзгарувчан осмон жисмига шахсий ном берилмайди, юлдузга рақам ва ҳарфий рамзлар қўйилади. Аммо астроном кашф этган бу юлдузни Россия президентининг туғилган кунига ажойиб совға деб қабул қилиш мумкинлигини билдирган.    

Филипп Романов – 19 ёшли астроном бўлиб, Россиянинг Приморье ўлкасида яшайди. ОАВларда уни “Замонавий Галилео” деб аташади. Ҳозирда Романов Москвада МДУда ўқишни режалаштирган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!