Карло Анчелотти дунёдаги энг яхши мураббийлар номини маълум қилди

17:16, 07 октябрь

Германиянинг “Бавария” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити” ва “Лестер Сити” устозлари дунёнинг энг яхши мураббийлар қаторига киришини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Championat.com”.

“Пеп Гвардиола, Жозе Моуриньо ва Клаудио Раньери дунёдаги энг яхши мураббийлар қаторига киради. Дунёда мутахассислар кўп ва барчасининг ишини ҳурмат қиламан. Ишимиз осон эмас, биз доимо катта босим остида бўламиз”, – деди Анчелотти.

Маълумот учун, иалиялик мутахассис мураббийлик фаолияти давомида “Ювентус”, “Милан”, “Челси”, “ПСЖ” ва “Реал” каби жамоалар билан ишлаган.  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!