ЖЧ–2018. Португалия Роналдунинг “покери” эвазиги Андоррани йирик ҳисобда таслим қилди (Видео)

09:46, 08 октябрь

Европа қитъасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш баҳслари давом этмоқда. Саралаш босқичининг "B" гуруҳи 2-турида Португалия терма жамоаси ўз майдонида Андорра футболчиларини қабул қилиб, 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Ушбу ўйинда Роналду тўртта гол киритиб, "покер" қайд этган бўлса, Жоау Канселу ва Андре Силва биттадан гол киритди.

“В” гуруҳида, шунингдек, яна иккита ўйин ўтказилди. Латвия ўз майдонида Фарер оролларига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Швейцария эса сафарда Венгрияни 3:2 ҳисобида таслим қилди.

ЖЧ–2018 саралаши. “B” гуруҳи, 2-тур

Португалия – Андорра 6:0  
Голлар:
 1:0 – 2 Роналду, 2:0 – 4 Роналду, 3:0 – 44 Жоау Канселу, 4:0 – 47 Роналду, 5:0 – 68 Роналду, 6:0 – 86 Андре Силва. 

Латвия – Фарер ороллари 0:2 
Голлар: Наттестад, 19, Эдмундссон, 70 

Венгрия – Швейцария 2:3 
Голлар: Салаи, 53, 71 – Сеферович, 51, Родригес, 67, Штокер, 89 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!