Ишни ҳам, оилани ҳам уддалаш учун 10 маслаҳат

09:55, 08 октябрь

Баъзан севимли ишига шўнғиб кетган аёллар куну тун шу билан машғул бўлиб қоладилар. Ва оиласига, яқинларига вақт ажратолмайдилар. Ҳатто уларни ҳам ўз муаммолари домига торта бошлайдилар.  Шундай ҳол юзага келгудай бўлса, айнан уларга аталган 10 масалаҳат бор.

1. Оила билан ишни уйғунлаштириш лозим, уларни қарама-қарши томонга қўйиш керак эмас.

2. Агар сизни нимададир айблашса, объектив танқидни хотиржам тингланг, аммо танқид ўринсиз бўлса, бунга нисбатан ўз фикрингизни айтишга ўрганинг.

3. Ишдаги муаммоларингиз билан уйдагиларни қийнаманг. Улар ишда ҳал этилши лозим.

4. Яқинларингиз билан сизнинг мансабга кўтарилишингиз қандай вазиятларга олиб келиши мумкинлигини олдиндан муҳокама қилинг, аммо яхши томонларини ҳам айтиб ўтинг.

5. Бўш вақтингизни кўпроқ болаларингиз ва турмуш ўртоғингизга сарфланг.

6. Хўжалик юритишнинг оддийроқ усулини танланг. Бозор-ўчарни турмуш ўртоғингизга юкланг. Овқат пиширишда ҳам кўпроқ оддийликка эътибор қаратинг. Идеал бека бўлиш истагидан кўра яхши хотин ва она бўлинг.

7. Ишга боргунга қадар вақтингизни телевизор кўришдан кўра,  оилангизга бағишлашингиз самарали бўлади.

8. Кечки вақтингизни уй йиғиштириш, кир ювиш каби ишларга бағишлагандан кўра болаларингизга сарфлашингиз фойдалироқ. Бу ишларни эса уларни ухлатиб ҳам бажариш мумкин.

9. Дам олиш кунларини иложи борича унумли тақсимлашга интилинг. Тўғри, турли тўй-маъракалар, боришингиз шарт бўлган жойлар кўп. Аммо ундай жойларда ҳам кўп қолиб кетмасликнинг йўли бор.
10. Меҳнат таътилингизни албатта оила даврасида ўтказишингиз шарт.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!