Новосибирскда катта ёшли инсонлар учун болалар боғчаси очилди

10:01, 08 октябрь

Россиянинг Новосибирск шаҳрида катта ёшли инсонларга мўлжалланган болалар боғчаси очилди, деб хабар қилади  “Lenta.ru”  нашри.

Ҳозирча Россия федерациясида ягона бўлган бундай муассасани дастурчи вазифасида ишловчи Евгений Пятковский очган. “Дўстларим билан учрашганимизда қачон ўзимизни  бахтли деб ҳис қилганимиз ҳақида баҳслашдик. Шунда жуда олис ўтмишда, болалигимизда ўзимизни бахтли ҳис қилганимизни англадик. Шунда катталар учун болалар боғчаси ташкил қилиш ғояси туғилди”, дейди у. Пятковский бундай болалар боғчасини Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида очишни ҳам режалаштирган.   

Болалар боғчаси ошхонаси менюсига болалар истеъмол қиладиган бўтқа, какао ва турли пишириқлар киритилган. Тарбияланувчилар пластилиндан турли ўйинчоқлар ясашади, қўшиқ айтиб, рақсга тушишади, ижодий машғулотлар билан шуғулланишади. Тарбияланувчилар ёшига қараб, ўн кишилик гуруҳларга бўлинган. Тарбиячилар ҳам узоқ йиллар болалар боғчасида ишлаган тажрибали ходимлардир. Боғчанинг бир кунлик ҳақи уч минг рублни ташкил этади. Бундай боғчаларга асосан 28 ёшдан 40 ёшгача бўлган эркаклар ва 23 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёллар ташкил этади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!