«Тошбақа» салати - чаққонгина келинлар учун таклиф!

10:44, 08 октябрь

Зарур масаллиқлар: 200 гр. товуқ гўшти, 150 граммдан пишлоқ ва ёнғоқ мағзи, 2 дона олма, 1 бош пиёз, майонез, 1 чой қошиқ 9 фоизли сирка, ярим чой қошиқдан туз ва шакар, кўкатлар.

Тайёрланиши: 1. Пиёзни тўртбурчак шаклда майдалаб тўғранг. 150 мл. сувга сирка ва шакарни солиб, пиёзни 20-30 дақиқа маринадлаб қўйинг.

2. Пишлоқни қирғичдан ўтказинг. Қайнатилган товуқ гўштини тўртбурчак шаклда майдалаб тўғранг. Қайнатилган тухум сариғи ва оқини майда тишли қирғичдан алоҳида-алоҳида ўтказинг.  Олмани ҳам қирғичдан ўтказишни унутманг.

3. Масаллиқларни ушбу тартибда жойлаштирасиз: тухум оқи+майонез+товуқ гўшти+майонез+пиёз+олма+пишлоқ+майонез+тухум сариғи ва майонез аралашмаси.

4. Энди ёнғоқ мағзини салат устига худди тошбақа тошидек жойлаштирасиз. Тухум оқидан «бош» ва «оёқ»ларини ясаб, кўкатлар билан безатинг. 1-2 соат олдин музлаткичда турганидан сўнг дастурхонга тортинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соат

6 кишилик

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!