Сервер Жепаров Ўзбекистон термасидаги ўйинлари сони бўйича Темур Кападзега тенглашиб олди

10:53, 08 октябрь

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг “Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров Эронга қарши (0:1) ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 3-турида майдонга тушиб, терма жамоа сафидаги 119-ўйинини ўтказди.

ЎФФ матбуот хизматининг хабар беришиа, Жепаров ўйинлар сони бўйича биринчи ўриндаги турган Темур Кападзега етиб олди. Ярим ҳимоячи Ўзбекистон сафида яна бир ўйин ўтказса, янги рекордчига айланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2002 йилдан буён тўп тепиб келаётган Жепаров 119 ўйинда 25 та гол киритган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!