“Ислом ота” масжидининг очилиш маросимига мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюрди (Фото)

11:15, 08 октябрь

7 октябрь куни Тошкентнинг Яшнобод туманида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов шарафига номланган “Ислом ота” масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюрган масжиднинг очилиш маросими Қуръон тиловати билан бошланди.

Мазкур муборак масканга кенг жамоатчиликнинг таклиф ва истакларини инобатга олиб, халқимиз учун суюкли ва фидоий инсон, таниқли давлат арбоби, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираларини қадрлаш мақсадида “Ислом ота” номи берилди.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, масжид ҳузурида илк бор кутубхона ташкил этилди. Ушбу кутубхона чоп этилаётган янги нашрлар билан бирга, қўлёзма ҳамда нодир манбалар билан ҳам бойитилди. Шунингдек, масжидда турли маънавий-маданий тадбирларни ўтказишга мўлжалланган 80 кишилик мажлислар зали ҳам қурилди. Чиндан ҳам, масжидлар намозгоҳ бўлиши билан бирга ҳалқимиз маънавият маркази, таълим-тарбия маскани ҳамдир. 

Эслатиб ўтамиз, масжид аввал “Жўрабек” номи билан аталган бўлиб, у 2015 йилнинг апрел ойи сўнгида ёнғиндан зарар кўрган эди. 

Мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюрган масжиднинг очилиш маросими Қуръон тиловати билан бошланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов мамлакат мусулмонларини янги очилган масжид билан муборакбод этди.

Масжид ҳузурида илк бор кутубхона ташкил этилди. Ушбу кутубхона чоп этилаётган янги нашрлар билан бирга, қўлёзма ҳамда нодир манбалар билан ҳам бойитилди. Шунингдек, масжидда турли маънавий-маданий тадбирларни ўтказишга мўлжалланган 80 кишилик мажлислар зали ҳам қурилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!