ОАВлар Анжелина Жолининг янги ишқий саргузаштлари ҳақида бонг урди

11:21, 08 октябрь

Голливуднинг гўзал жуфтликларидан бири ҳисобланган Анжелина Жоли ва Бред Питт жуфтлиги энди ярашмайдиган кўринади, деб хабар берди “Тvzvezda.ru/news” нашри.

Яқинда Анжелина баданидаги Питтнинг шарафига чиздирган барча татуировкаларни ўчириб ташлади. Бунга актрисанинг янги ошиғи сабаб бўлган, деган тахминлар илгари сурилган. The Hollywood Life нашрининг ёзишича, актрисанинг янги ошиғи Яқин Шарқда яшовчи миллионер одам бўлиб, Анжелина Жоли БМТнинг кўнгилли элчиси ҳисоблангани боис, улар БМТ да ўтказилган хайрия ишларига бағишланган кечада танишишган.   

Жоли ажрим ҳақида маълум қилганидан бир ой ўтиб, собиқ эрига болалар билан учрашишга рухсат берган. People журналининг берган маълумотига кўра, бу учрашув жуда ҳаяжонли кечган. Аёллар қалбини забт этишга устаси фаранг бўлган Бред Питт олти фарзандидан айрилганидан жуда қийналмоқда. Питт болалари билан бир неча соат бирга бўлган. Болаларга Жолининг ўзи васийлик қилмоқда. Ҳозирда эр-хотин вақтинчалик битимга келиб, Питтнинг болалар билан қисқа муддатга учрашишига келишишган ва қатъий чекловлар қўйилган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!