ТИВда Россия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

11:43, 08 октябрь

2016 йилнинг 7 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизматидан хабар беришларича, суҳбат давомида икки томонни қизиқтирган айрим масалалар муҳокама қилинди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!