Трамп аёлларни ҳақорат қилгани учун узр сўради

11:48, 08 октябрь

АҚШ президентлигига номзоди кўрсатилган Дональд Трамп интернетда аёллар шаънига айтган ҳақоратомуз сўзлари учун узр сўраган видаомурожаатни эълон қилди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

ОАВлар 2005 йилда суратга олинган, АҚШ республикачилар партияси томонидан президентликка номзоди қўйилган Дональд Трампнинг аёлларга нисбатан шилқимлик қилганини мақтаниб гапираётгани акс этган видеони ошкор этган.

“Мен ҳеч қачон ўзимни беайб, идеал одам деб ҳисобламаганман, ҳақиқий қиёфамни ҳеч қачон яширмаганман. Баъзи бир қилиқларим, айтган гапларим учун афсусдаман. Бугун видеода янграётган сўзларни бундан ўн йил илгари гапирганман. Аслида қандай одам эканлигимни яхши билган ҳар бир киши мени тўғри тушунади, деб умид қиламан. Ўшанда айтганларимнинг барчасини хато гаплар деб ҳисоблайман, бу сўзларим учун аёллардан узр сўрайман”, деди Трамп.

“Ўшанда ахмоқона гапларни ўйламай гапирганман. Гапирган гапим билан ҳаракатларим ўртасида катта фарқ бор. Билл Клинтон ҳам аёлларни ҳақорат қилган, Хиллари эса уни қўрқитиб, уялтирган, қурбонлар билан таҳдид солган. Биз бу масалаларни ҳам яқин кунларда муҳокама қиламиз”, деб қўшимча қилди сиёсатчи. 

Washington Post газетаси жума куни 2005 йилда Дональд Трампнинг аёлларга қилган шилқимлигини мақтаниб гапиргани ҳақидаги видеони ошкор этган. Видео бундан ўн йил илгари суратга олинган бўлиб, унда Трамп телебошловчи Билл Буш билан ўзи суратга тушган, кичик ролни ўйнаган мелодрама ҳақида суҳбатлашган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!