“Челси” етакчиси Эден Азар Италия чемпиони назарига тушди

11:53, 08 октябрь

Англиянинг “Челси” жамоаси хавбеки Эден Азар ўз фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Championat.com” портали хабар бермоқда.  

Бельгиялик иқтидорлик футболчининг хизматларига “Ювентус” қизиқиш билдирмоқда. Туринликлар Белгия терма жамоаси футболчисини ёзда сотиб олишни режалаштиришмоқда.

Эден Азар “Челси” жорий мавсум якунига кўра ЕЧЛда иштирок этмайдиган бўлса, клуб раҳбариятидан ўзини сотиб юборишини сўраган.

Маълумот учун, 25 ёшли футболчининг “Челси” билан шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!