“Ақлли автомобиль” билан йирик ЙТҲ содир бўлди

12:05, 08 октябрь

АҚШда ўзини ўзи бошқарадиган Google автомобили билан биринчи йирик ЙТҲ содир бўлди. Маунтин-Вью (Калифорния штати, АҚШ) чорраҳасини кесиб ўтаётганда “сунъий интеллект” тизими ўрнатилган Lexus RX 450 кроссовери юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида “робомобиль”нинг йўловчи ўтирадиган жойи томони эзилди.

“Ақлли” автомобиль светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланаётган бўлган, юк машинасининг ҳайдовчиси эса қизил чироққа ўтиб, қоидани бузган. Авария оқибатида ҳеч ким жабрланмади.

The Next Web нашрининг таъкидлашча, тўқнашув вақтида Google автомобили мустақил бошқарилаётган бўлган, аммо одам-оператор яқинлашаётган фургонни кўриб, бошқарувни ўз қўлига олган ҳамда кескин тормоз босган.

Бу “гуглмобил”лар билан содир бўлган биринчи ЙТҲ бўлмасада энг йириги саналади. Ўтган йилнинг июль ойида чорраҳада ҳудди шундай ЙТҲда “Гугл” ва одамлар тўқнашуви содир бўлган. Ўшанда “Ақлли автомобил” ичида бўлган йўловчилар енгил тан жароҳати олишган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!