Олхўри мураббосидан «пай» - меҳмон келса...

12:13, 08 октябрь

Зарур масаллиқлар: хамирига: 200 граммдан ун ва юмшоқ творог, 125 гр. сариёғ, 1-3 ош қошиқ муздек сув, 1 ош қошиқ шакар, туз; ичига солишга: 500 гр. олхўри мураббоси, 100 гр. шоколад, 3 ош қошиқ шакар, 2 чой қошиқ долчин; юзига суртиш учун: тухум сариғи ёки қаймоқ.

Тайёрланиши: 1. Сариёғни тўртбурчак шаклда тўғраб, музхонага 10-15 дақиқага қўйинг.

2. Унни туз, шакар билан аралаштириб, творог қўшинг. Сўнгра сариёғ бўлакларини солиб, қўлингиз билан аралаштиринг-да, муздек сувни қўшинг. Агар зарурат бўлса ун ҳам. Хамир юмшоқ бўлиши керак.

3. Хамирни иккита катта-кичик зувалага ажратинг. Сўнгра целлофан пакетга ўраб, ярим соатга музлаткичга қўйинг.

4. Олхўри мураббосидан меваларни ажратиб, майдалаб тўғранг-да, шоколад бўлаклари, шакар ва долчинни қўшинг.

5. Хамирнинг катта бўлагини айлана шаклида ёйинг. Ёғланган қолипга жойлаштириб, атрофини кўтариб чиқинг. Олхўрили аралашмани солинг.

6. Иккинчи зувала хамирни юпқароқ қилиб ёйинг. Эни 3-4 см.лик тасмалар кесиб олинг. Ва пирог юзини хамирли тасмалар билан ёпинг. Сўнгра тухум сариғи ёки қаймоқ суртинг-да, 35-45 дақиқага 200 даражада қиздирилган газ печига қўйинг. Пишгач, оловни ўчириб, яна ўн дақиқа газ печида қолдиринг.

Тайёрланиш вақти: 2 соат.

6 кишилик.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!