Гаитида “Мэттью” довули қурбонлари сони 877 кишига етди

12:50, 08 октябрь

Гаитида “Мэттью” довули қурбонлари сони 877 нафарга етди. Қутқарувчилар вайроналар остидан жасадлар топишда давом этишмоқда. Табиий офат оқибатида 1,5 миллион киши азият чеккан. 350 минг аҳоли гуманитар ёрдамга муҳтож. Республикада БМТ ва Қизил Ҳож мутахассилари ишлашмоқда, улар вақтинча лагерларга дорилар ва ичимлик суви етказишмоқда. Довул оқибатида содир бўлган сув тошқини минглаб уйларни сув остида қолдирди.

АҚШга эса довул энди етиб бормоқда. У Флорида штати соҳилларига етди. Ҳозирда тўрт киши ҳалок бўлгани маълум. Миллион аҳоли чироқсиз қолди. Икки миллион киши ўз уйини тарк этган.

“Мэттью”нинг келишидан олдин штатларнинг жануби-шарқида 5 минг авиарейс бекор қилинди. Флоридадаги Майами, Орландо ва Форт-Лодердейл халқаро аэропортларининг штат жадвали бузилди. Сўнгги 10 йилда биринчи марта Disney World кўнгилочар боғи ёпилди.

Ҳозирда “Мэттью” кучини йўқотмоқда. Шамол кучи сониясига 50 метргача пастлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!