Хамес Родригес Уругвай билан ўйинда иштирок этмасликка қарор қилди

13:24, 08 октябрь

Колумбия терма жамоаси ҳамда “Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригес мамлакат термасининг Уругвайга қарши ЖЧ–2018 турнири саралаш босқичи доирасидаги ўйинда иштирок этмасликка қарор қилди.

Маълум бўлишича, Хамес болдиридаги жароҳати туфайли таваккал қилиш ниятида эмас. Яқин кунларда у Колумбия ихтирини тарк этиб, Испанияга – “Реал” қароргоҳига қайтади.

Маълумот учун, Колумбия ва Уругвай 11 октябрь куни ўзаро баҳс олиб боради. Бундан аввалги баҳсда Колумбия Хамес Родригессиз Парагвайни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!