Роналду Португалия термаси сафида биринчи марта “покер” қайд этди

13:31, 08 октябрь

Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду биринчи марта мамлакат термаси сафида 4 та гол киритиш уддасидан чиқди.

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичида Андорра термасига қарши ўйинда Роналду покер қайд этганди. Унинг самарадорлиги эса жамоасининг 6:0 ҳисобидаги йирик ғалабасини таъминлади

Бундан ташқари, Роналду Жаҳон чемпионатига саралаш баҳсларидаги энг тезкор дубльни қайд этди. Бунинг учун 31 ёшли футболчига 190 сония керак бўлди, холос. 

Эслатиб ўтамиз, Роналду Евро–2016 финалидан буён биринчи марта Португалия сафида майдонга тушди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!