Франция чемпиони бразилиялик иқтидор учун 60 млн евро тўлашга тайёр

14:21, 08 октябрь

Франциянинг “ПСЖ” жамоаси “Ливерпуль” клубининг бразилиялик ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньога жиддий қизиқиш билдирмоқда.

“iSport.ua” нашрининг маълум қилишича, парижликлар Коутиньо учун мерсисайдликларга ажойиб таклиф тайёрлаб қўйган.  Ёзги трансфер мавсумида “ПСЖ” Коутиньони 25 млн еврога сотиб олмоқчи бўлганди, аммо “Ливерпуль” таклифни рад этган.

Бу сафар парижликлар 24 ёшли футболчи учун 60 млн евро таклиф қилади. Жорий мавсумда иқтидорлик футболчи АПЛнинг 7 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!