Неймар Бразилияни тарк этди

14:41, 08 октябрь

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Венесуэлага қарши ЖЧ–2018 саралаш босқичи ўйини олдидан миллий терма ихтиёрини тарк этди. Бу ҳақда Marca нашрига таяниб, “Championat.com” хабар бермоқда.

“Барселона” футболчиси тўпланиб қолган сариқ карточкалари туфайли бўлажак ўйинда иштирок эта олмайдиган бўлди. Шу сабабли унга Бразилияни тарк этишга рухсат беришди. Бразилия ва Венесуэла ўртасидаги ўйин 12 октябрь куни бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Бразилия Боливияга қарши баҳс олиб бориб, 5:0 ҳисобида зафар қучганди. Неймар ўша ўйинда 1 та гол киритган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!